Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Ўзбекистон қадрятларни қадрлайдиган юрт” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир

“Ўзбекистон қадрятларни қадрлайдиган юрт” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир

05 ноябрь 2020 йил
37
0

Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги маданий маданий мерос объекти сифатида рўйҳатга олинган “Ғор тепа” муқаддас объектида, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Хотира хиёбони”да туман ёшлари иштирокида “Ёшлар тарбиясида маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳларнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида ёшларга аждодларимиздан  мерос бўлиб қолган маданий мерос объектларининг тарихи, уларни асраб авайлаш, тинч осойишта, фаровон хаётимизни таъминлашда иккинчи жахон урушида жонини фидо этган Ғаллаороллик қахрамон  ота боболаримизнинг қахрамонликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек ёшларга туманга хос бўлган миллий қадриятларимиз хунарманчилик, косибчилик, дурадгорлик, зардузлик, ёғоч ўймакорчилик санъати бўйича тарғибот қилинди.

Тадбирда маданий мерос объектларини, муқаддас қадамжоларини сақлаш ва авайлаб асраш бўйича масъул ҳодими Б.Ачилов томонидан тадбир иштирокчилари бўлган ёшларга муқаддас жойларнинг тарихи тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, маданият бўлими, туман Халқ таъими бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил қилинди.

 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар