Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туман маҳаллий бюджетнинг 2020 йил кутилаётган ижроси, 2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

Ғаллаорол туман маҳаллий бюджетнинг 2020 йил кутилаётган ижроси, 2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

03 ноябрь 2020 йил
27
0

Жиззах вилоят Ғаллаорол туманида 2020 йил 29 октябрь куни Ғаллаорол тумани мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 18-сонли сессияси бўлиб ўтди. Унда "Ғаллаорол туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил кутилаётган ижроси, 2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарор лойихасининг муҳокамаси жараёни давом этмоқда.

 Туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ижроси ҳақида қисқача маьлумот;

Йиллик КУТИЛАЁТГАН даромадлар ижроси бўйича:

    Йиллик аниқланган контингент даромадлар прогноз кўрсаткичлари режаси 74 млрд. 343 млн.сўм бўлиб, бу йиллик тасдиқланган режадан 676,0 млн.сўмга кам (99,1 %), ҳақиқатда кутилаётган тушум 84 млрд. 172 млн.сўм ёки режага нисбатан 9,8 млрд.сўм кўп (113 %)га  ошиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Маҳаллий даромадларнинг аниқланган режа кўрсаткичлари 31,7 млрд.сўм бўлиб бу йиллик тасдиқланган режадан 1,2 млрд.сўмга кўп  (103.9 %), ҳақиқатда кутилаётган тушум 36,7 млрд.сўмга, бу аниқланган режага нисбатан 5,0 млрд.сўм кўп ёки (116 %)га  ошиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун вилоят бюджетидан 63,5 млрд.сўм трансферт, 13,6 млрд.сўм акциз (мобиль алоқа ва ароқ, пиво) солиғи маблағлари ҳамда бюджетлараро муносабатлар натижасида вужудга келган 14,0 млрд.сўм ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари туман бюджетига  ўтказиб берилади.

Йиллик харажатлар ижроси бўйича;

Аниқланган харажатлар режаси 127 млрд. 839,1 млн.сўм бўлиб, бу тасдиқланган режага нисбатан 20,2 млрд.сўмга кўп, (118.7 фоизга), ҳақиқатда 127 млрд. 839,1 млн.сўмлик (100%) харажатлар молиялаштирилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 232 ва 575-сонли қарорларига асосан бюджет ташкилотларининг йиллик харажатлар режасидаги зарур бўлмаган иккиламчи харажатлардан 3,453 млрд.сўмлик маблағлар мақбуллаштирилди.

Харажатларни соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак,

  • Халқ таълими соҳаси 9 721,4 млн.сўмга;
  • Мактабгача таълим соҳаси 7 231,2 млн.сўмга;
  • Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 53 105,1 млн.сўмга;
  • Маданият соҳаси бўйича 1 180,3 млн.сўмга;
  • Спорт соҳаси бўйича 3 116,5 млн.сўмга;
  • Иқтисодиёт харажатлари соҳаси 7 127,9 млн.сўмга;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳаси 3 434,5 млн.сўмга;
  • Давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари харажатлари 8 292,7 млн. сўмга
  • Туман ҳокимлиги хахира жамғармаси 1 591,2 млн.сўмга;
  • Ижтимоий нафақалар 24 489,7 млн.сўмга;
  • Бошқа харажатлар 8 548,5 млн.сўмга молиялаштирилади.

    2021 йилда туман бўйича контингент даромадлар прогнози дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 92 млрд.  760,0 млн.сўм (2020 кутилаётган тушумларга нисбатан 110%), шундан маҳаллий даромадлар 43,2 млрд.сўм, Даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида республика бюджетидан 69,2 млрд.сўм трансферт, ҳамда 14,2 млрд.сўм ўтказиб бериладиган даромадлар (мобиль, алкогол акциз солиғи)  белгиланиши кутилмоқда.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибида деярли ўзгариш киритилмаган, жумладан контингент режа учун, Жисмоний шахслардан даромад солиғидан 33 млрд. 684,0 млн.сўм, қўшилган қиймат солиғидан 4 млрд. 875,0 млн.сўм, фойда солиғи 3 млрд.343,0 млн.сўм, айланмадан солиқ 7 млрд 159,0 млн.сўм, тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ 853,0 млн.сўм, акциз солиғи 9 млрд.  291,0 млн.сўм, юридик шахслар мол-мулк солиғи 2 млрд 334,0 млн.сўм. жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи 3 млрд 809,0 млн.сўм, юридик шахслар ер солиғи 3 млрд 519,0 млн сўм, жисмоний шахсларнинг ер солиғи 10 млрд 719,0 млн.сўм, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 865 млн.сўм, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 1 млрд. 779,0 млн.сўм, маҳаллий йиғимлар 1 млрд 442,0 млн.сўм, давлат божи 2 млрд 461,0 млн сўм, жарималар 6 млрд  627,0 млн.сўм  қилиб белгилаш режалаштирилмоқда.

    Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқаси хизматини кўрсатганлик учун акциз солиғи тушумларини тақсимлаш тартиби ўзгармайди, яъни аҳолининг 01.07.2020й. ҳолатидаги сонининг улушига кўра туман маҳаллий бюджетига жами 14 млрд 197,0 млн.сўм ўтказилади.

Хусусан, (мобиль бўйича 4 млрд. 978,0 млн.сўм, алкоголь 9 млрд.   219,0 млн.сўм), маълумот учун 2020 йилда 13 млрд. 580,0 млн.сўм (алкоголь бўйича 8 млрд. 718,0 млн.сўм, мобиль бўйича 4 млрд. 862,0 млн.сўм ) ўтказиб берилади.

Йирик солиқ тўлаш инспекциялари назоратида турадиган (АВ да 3172-сонли Йўриқномага асосан белгиланади), республика бюджетига тўлайдиган йирик ташкилотлар рўйхатида ўзгаришлар кузатилмайди.

Шу билан бирга, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ маъмурчилигини яхшилаш, ишчилар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини легализация қилиш ва хуфёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида бошқа тадбирлар натижасида бюджетга қўшимча маблағ тушириш топшириқлари прогнозга қўшиб ҳисобга олинади.

 2021 йилда солиқ ставкалари қуйидаги бўлиши кутилмоқда:

 Биринчидан, давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги асосий солиқ ставкалари сақланиб қолади:

қўшилган қиймат солиғи – 15% миқдорида;

фойда солиғи – 15% миқдорида;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12% миқдорида;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ – 2% миқдорида;

айланмадан олинадиган солиқ – 4% миқдорида.

 Иккинчидан, хабарингиз бор, пандемия шароитида айрим солиқлар ставкалари 2020 йилда индексация қилинмади. 2021 йилда бу солиқ ставкаларини қуйидаги миқдорларда бўлиши кутилмоқда:

Алкоголь маҳсулотлари 2 босқичда: 1 февралдан ўртача 13,5% (116 400 сўмга нисбатан ), 1 октябрдан ўртача 7% (132 114 сўмга нисбатан) га; сигарет 2 босқичда: 1 февралдан ўртача 5,2% (163 500 сўмга нисбатан),         1 октябрдан ўртача 7,6% (172 002 сўмга нисбатан) га бензин ва дизель ёқилғиси (АЁҚШда сотиладиган) ва суюлтирилган газ (пропан) 1 февралдан 22% (415 сўмга нисбатан) га сиқилган газ (метан), бензин (Аи-80, Аи-90, 92,93,95 марка), ЭКО дизель ёқилғиси 1 февралдан 15% (565 сўмга нисбатан)га индексацияланади.

 Учинчидан, цемент учун 10% акциз солиғи киритилмоқда ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси камайтирилмоқда.

 Тўртинчидан, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15% индексация қилинади.

        Бундан ташқари, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини янада ошириш учун 2021 йилда Солиқ кодексида белгиланган, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкасидан келиб чиқиб туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентини қўллаш ваколатлари берилмоқда. Мисол учун, иккита маҳаллани шароити турлича, Ғаллаорол туманидаги Самарқанд маҳалласи (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғи учун коэффициенти 1,1 бўлиб ер солиғи ставкаси 20,7 млн.сўм), Жийдали маҳалласидаги (қишлоқ хўжалилигига мўлжалланмаган ер солиғи ставкасига
0,6 коэффициент қўлланилган бўлиб ер солиғи ставкаси 11,2 млн.сўм) қилиб белгиланиши керак бўлсада амалдаги қонунчиликка биноан бир хил солиқ тўлаши керак. Тошкент – марказдан туриб бу маҳаллаларни шароитини билиш қийин, қолаверса бутун республика бўйича бундай ҳолат кўп. 
Шу сабабли, туман Халқ депутатлари кенгаши ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғига ставкасига 0,5 дан 2,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициент қўллаш, туман Халқ депутатлари кенгаши (вилоят белгилаганига нисбатан) 0,7 дан 1,3 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентини белгилаб, солиқ солиш адолатлилик тамойилини таъминлаш билан бирга, шу ҳудудни бюджетига қўшимча даромад шакллантириш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қишлоқ хўжалик ерларини суғориш, балиқ етиштириш (ўстириш) ва деҳқон хўжаликлари учун ставкаси 1 куб.м учун 40 сўм миқдорида белгиланмоқда (амалда 70 сўм).

    Табиий сув ҳавзасига қайта қуйиладиган сувлар солиқ солиш базасидан чиқариб ташланади (масалан, ГЭС, балиқ етиштирувчи хўжаликлар).

Маҳаллий бюджетнинг 2021 йил кутилаётган харажатлар режаси бўйича;

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил ҳаражатлари 126 млрд. 571,0 млн.сўмни ўтган йилга нисбатан 17.6 фоизга ўсиши кутилмоқда.
            Бунда ижтимоий соҳа харажатлари устувор бўлиб, ушбу харажатлар учун 107 млрд. 807 млн.сўм ёки умумий харажатларнинг 85,1 фоизи йўналтирилади.

Маҳаллий бюджет маблағлари тақсимотини соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак,

  • Халқ таълими соҳаси 9,0 млрд.сўмга;
  • Мактабгача таълим соҳаси 7,0 млрд.сўмга;
  • Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 55,2 млрд.сўмга;
  • Маданият соҳаси бўйича 1,1 млрд.сўмга;
  • Спорт соҳаси бўйича 3,1 млрд.сўмга;
  • Иқтисодиёт харажатлари соҳаси 9,4 млрд.сўмга;
  • Давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари харажатлари 8,0 млрд. сўмга;
  • Капитал қўйилмалар-инвестиция ҳаражатларига
    20,6 млрд.сўм маблағ ажратилади.

    2021 йилда ҳокимликларнинг заҳира жамғармаси умумий харажатларининг 1 фоизи миқдорида 1 млрд. 253,0 млн.сўм (2020 йилда 1,5 фоиз миқдорида 1 млрд. 591,0 млн.сўм) режалаштирилмоқда.

Келгуси йилда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ижтимоий нафақа маблағлари қарийиб 2,0 баробарга оширилиб, 32 млрд. 285,0 млн.сўмга етказилади. (2020 йилда ушбу кўрсаткич 24 млрд. 489,0 млн.сўмни ташкил этган)

               Шунингдек, 2021 йилда вилоят маҳаллий бюджетидан

 Туман маҳаллаларда 8.2 км узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш учун 1 млрд. 142,0 млн.сўм,

  • Туман марказидаги 6 та маҳаллада 25 км узунликдаги йўл чизиқлари, 25 та йўл белгиларини ўрнатиш учун 45,0 млн.сўм маблағ йўналтирилади.

                  Туманда 2021 йилда республика ҳамда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан инвестиция дастури доирасида жами 20,6 млрд.сўм молиялаштирилади. Жумладан;  янги давлат архив биносини қуриш 4,0 млрд.сўм;  2 та умумтаълим мактабларини капитал таъмирлашга 8,6 млрд.сўм, Ирригация объектларига латоклар ва каналларнинг 1,5 км узунлигини реконструкция қилиш учун 903 млн.сўмМелиорация объектлари, “Сангзор” бетон каналининг 0,73 км узунлигини таъмирлаш учун 356,0 млн.сўм маблағ молиялаштирилади. 

     Ғаллаорол туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилда белгиланган бюджет параметрларини ҳамда келгуси 2021 йилда режалаштирилаётган бюджет даромадлари ва харажатларини амалга ошириш мақсадида, молия ва солиқ органлари олдида қўйилган вазифаларни бажариш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, жумладан Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июнъдаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига асосан қўшимча манбалар аниқлаш чоралари кўрилади, муҳтарам юртбошимизнинг куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан тумандаги мавжуд бюджет ташкилотларининг бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоатларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

 Даромадлар режасининг прогноз кўрсаткичларини тўлиқ ва манбалар бўйича бажарилиши борасида ҳамда режалаштирилган бюджет харажатларини тўлиқ молиялаштириб бериш, бюджет маблағларидан самарали ва тежаб-тергаб фойдаланиш, шунингдек, Хукумат қарорлари билан белгилаб берилган тадбирларнинг бажарилиши бўйича барча зарур чоралар кўрилади. Фуқаролар учун очиқ бюджет тамойили асосида - бюджет жараёни ошкора амалга оширилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб,  маҳаллий бюджетнинг барқарорлиги таъминланади.

2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисидаги қарор лойихасининг муҳокамаси жараёнида туман депутатлари томонидан берилган асосий таклифлар рўйхати:

  1. Юқори турувчи бюджетлардан ИНВЕСТИЦИЯ дастури доирасида туманларга ажратилган маблағлар хисобига бажариладиган ишлар, объектлар рўйхатини туман кенгашида мухокамадан сўнг вилоят миқёсида тасдиқлаш
  1. Ажратилган назорат рақамлари доирасида режалаштиришдан сўнг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ажратилган маблағларнинг ошиқча қисмини, бюджетни тасдиқлаш жараёнида туман хокимлиги ЗАХИРА жамғармасига режалаштириб тасдиқлаш. Ёки бюджет ижроси жараёнида жамғармага ўтказиш.
  1. ИНВЕСТИЦИЯ дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар пудратчилари учун ўтказиладиган тендер танловини туман кенгаши ёки туман хокимига бевосита боғлаш
  1. Республикадан ажратиладиган маблағлар, жихозларни туман кесимида тақсимлаш жараёнида ҳар бир туманнинг аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш. (ДАМАС) мисолида
  1. "Е-Аукцион электрон савдо"да сотишга қўйилган ерлар, давлатга тегишли бўлган бино ва иншоатларнинг бошланғич нархини белгилашда бевосита туман кенгашига боғлаш
  1. Республикадан йўл таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларни туманлар ҳудудларидаги мавжуд йўлларнинг узунлиги ёки йўл фондига тўланадиган маблағларга нисбатан мутаносиб тақсимот қилиш
  1. Туман сув оқава корхонаси ва Тоза ҳудуд ДУК корхоналарининг коммунал тўловлари таърифини белгилашни туман кенгашига бериш
  1. Ажратилган назорат рақамлари доирасида ўз-ўзини бошқариш органлари яъни ҚФЙ ва МФЙ ларига нормативга мос, бироқ ажратилмаган штат бирликларини ажратиш, аҳолиси юқори бўлган ҚФЙ ва МФЙларини бўлиш.
  1. Даромадлар режаси учун берилган назорат рақамлари доирасида ҳар бир солиқ тури бўйича туман хокимлиги, туман молия ва туман солиқ инспекцияси ҳамда уларнинг бевосита юқори турувчи вилоят бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар