Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар иштирокида маънавий тадбир ўтказилди

Тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар иштирокида маънавий тадбир ўтказилди

30 октябрь 2020 йил
36
0

Ғаллаорол туманидаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар иштирокида “Ўзбекистон-менинг бахтим, менинг келажагим” мавзусида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлиги ва ташкилотчилигида ўтказилди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлинмаси раҳбари Б.Ризаев томонидан очиб, тадбир жараёнини бошқариб борди.

Маънавий маърифий йўналишдаги тадбирда ёшлар билан “Ўзбекистон-менинг бахтим, менинг келажагим” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, истедодли ёшлар томонидан она ватанни мадх этувчи бадиий концерти ҳамда туман Маданият бўлимининг ҳодимлари томонидан Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан бадиий саҳна кўринишидаги ҳисобот концерт дастури номойиш этилди.

Тадбир якунида “Ўзбекистон-менинг бахтим, менинг келажагим” иншолар танловининг туман босқичи ғолибларига маънавият ва маърифат маркази туман бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари топширилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар