Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ҒАЛЛАОРОЛДА ҚИРҒОҚ МУСТАҲКАМЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ҒАЛЛАОРОЛДА ҚИРҒОҚ МУСТАҲКАМЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

12 сентябрь 2020 йил
139
0
Ёғингарчиликларнинг меъёридан кўп бўлиши дарёлардаги сув ҳажмининг сезиларли ошишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ўз навбатида сел ва сув тошқинига  олиб келади. Табиий офатлар натижасида содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоятида ҳам тегишли амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Дарёлар қирғоқларини, кўприкларни мустаҳкамлаш, муҳофаза зонасида жойлашиб қолган объектларни аниқлаб бартараф этиш, ҳимоя дамбаларининг хавфсизлигини таъминлаш шулар жумласидандир. Таъкидлаш жоиз, айни дамда Ғаллаорол туманидан оқиб ўтувчи дарё, сой ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ғаллаорол туман ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарурий муҳандислик ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур тадбирларга жами 25 нафар ишчи-ходим, шунингдек 8 та махсус техникалар жалб этилди.
Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар