Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “G’allaorol kaliy fosfat” МЧЖ корохонаси аҳолига зарар етказмоқдами?

“G’allaorol kaliy fosfat” МЧЖ корохонаси аҳолига зарар етказмоқдами?

10 сентябрь 2020 йил
39
0
Ижтимоий тармоқлар ҳамда телевиденияда “G’allaorol kaliy fosfatмаъсуляти чекланган жамиятининг атроф-муҳитга тарқатаётган заҳарли газ ва чиқиндилари аҳоли ва экологияга зарар келтирилаётганлиги айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар ва маъсул ҳодимлар билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
“G’allaorol kaliy fosfat” МЧЖ корохонаси тўғрисида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Ғаллаорол туман ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги 260-сонли қарорига асосан “Минерал ўғит-калций-сульфат” ишлаб чиқариш корхонаси барпо этиш учун Ғ.Ғулом МФЙда жойлашган “Кичик саноат” зонаси ҳудудидаги 16-лотдан жами 0,95 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Жамият томонидан умумий қиймати 60 млрд. сўм бўлган, шундан 25 млрд сўм банк кредити, 35 млрд сўм ўз маблағи ҳисобига минерал ўғит ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойихаси 27 июл 2019 йилда фойдаланишга топширилиб, янги 100 та бўш иш ўринлари яратилган.
Бугунги кунда корхона қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг фойдаланиладиган “Калий-фосфат” минерал ўғитини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Асосан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорга етказиб берилиши белгиланган бўлиб, ўз ўрнида туман экспорт прогнозини бажарилишида жамият ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ғаллаорол туманининг 2020 йил экспорт прогнози 10185,5 минг АҚШ доллари этиб белгиланган. Шундан саноат маҳсулотлари экспорти 2 млн 224 минг 700 АҚШ доллари, мева-сабзавот маҳсулотлари 7 млн 960 минг 800 АҚШ долларини ташкил этади. “G’allaorol kaliy fosfat” маъсуляти чекланган жамияти томонидан 2020 йилда 1,0 млн АҚШ доллари миқдорида калий минерал ўғитини хориж давлатларига экспорт қилиш белгиланган. Январ-сентябр ойлари давомида жамият томонидан 333 минг АҚШ доллари миқдорида минерал ўғит хорижга экспорт қилинган. Экспортдан келиб тушган хорижий валюта туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта рол ўйнайди ва аҳолининг яшаш турмуш шароити ҳам сезиларли даражада ўзгаради.
Тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан жамият фаолиятини ўрганиш юзасидан олиб борилаётган текширув хулосалари маълум қилингач, қўшимча ахборот берилади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар