Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда ҳомийлар томонидан 100 бош товуқ тарқатилди

Ғаллаоролда ҳомийлар томонидан 100 бош товуқ тарқатилди

24 август 2020 йил
103
0
Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлари бугунги пандемия шароитида ўз самарасини бериб, халқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Жорий йилнинг 22 август санасида Ғаллаорол тумани ҳудудига қарашли Хонимқўрғон ҚФЙда “Темир дафтар”га киритилган 12 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга “BEST ART LUNE” , “MUHIDDIN METAN”, “G’ALLAOROL METAN INVEST”, “SANGZOR G’ISHT SERVISE” МЧЖлари ҳамда “DILSHOD G’ALLASI”, “ABDUVALI BOG’I”, “HAMIDBEK XONIMQO’RGON” ф/х ҳомийлари ва маҳалла раислари томонидан 100 бош товуқ карантин қоидаларига қатъий риоя этилган холда тарқатиб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби хайрли ва эзгу амаллар энг аввало оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек юксалтирмоқда. Энг муҳими эҳтиёжманд оилаларнинг эртанги кунга бўлган ишончлари мустаҳкамланмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар