Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Volkswagen Ўзбекистонда 5 кунда нечта Caddy сотганини маълум қилди

Volkswagen Ўзбекистонда 5 кунда нечта Caddy сотганини маълум қилди

05 август 2020 йил
57
0
Volkswagen Uzbekistan 1 август ҳолатига кўра, мамлакатда 50 дан ортиқ Caddy автомобилларини сотди. Бу ҳақда компанияга таяниб, Spot хабар берди.
 
Автомобиллар Тошкентда 27 июль куни тақдим этилганди. Ўзбекистонда Caddy уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилган:
  • Cargo (юк ташувчи версияси) — 172,1 миллион сўм;
  • Kombi (аралаш версия) — 190 миллион сўм;
  • Trendline (йўловчи ташувчи версияси) — 221,9 миллион сўм.
Ҳозирча автомобилни фақатгина Volkswagen’нинг Тошкентдаги автосалони ва сайти орқали харид қилиш мумкин, бироқ компания Тошкент, Жиззах ва Қўқонда яна учта дилерлик маркази очилишини маълум қилган.
Volkswagen Caddy автомобили 1980 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган. Ўтган вақт ичида автомобиль бир неча бор модификация қилинган, 2020 йил 20 февралида эса унинг бешинчи авлоди тақдим этилган эди.
Ҳозирча Ўзбекистонда 2015 йили ишлаб чиқилган тўртинчи авлод автомобиллари сотилади. 2021 йилдан бошлаб Жиззахда бешинчи авлод автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотувга чиқариш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» компанияси енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш тўғрисида келишув имзолаган эди. Унга кўра, «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорий автомобиллар ишлаб чиқариш бошланган. Июнь ойида эса ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштириш учун Ўзбекистонга Volkswagen Caddy партияси олиб келинган эди.
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар