Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » "Саҳоват ва кўмак" доирасида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар моддий қўллаб-қувватланмоқда

"Саҳоват ва кўмак" доирасида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар моддий қўллаб-қувватланмоқда

30 июль 2020 йил
39
0
Карантин даврида туман фуқароларининг карантин қоидаларига тўлиқ риоя этишини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида туман марказлари ва аҳоли гавжум жойлашган ҳудудларда шунингдек деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари атрофида миллий гвардия, ички ишлар ходимлари, санитария эпидемиология осойишталик маркази, тиббиёт бирлашмаси ва мудофаа бўлими ходимларидан иборат назорат ишчи гуруҳлари ташкил қилинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ фуқароларнинг мурожаатларига “CALL СENTER” фаолияти йўлга қўйилган. Мурожаат телефонлари 72-432-15-19 рақами белгиланиб, марказда 4 нафар ёшлардан иборат волонтёрлар фаолият юритиб келмоқда.
Мазкур “Хомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази” жорий йилнинг 10-30-июль кунлари Call-center марказига 110 та, шундан 100 таси озиқ-овқат, 6 таси дори-дармон ва 4 таси бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушган.
Жиззах вилоят махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ажратилган 12 940 000 сўмлик миқдоридаги 130 минг сўмлик 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини 4 та сектор кесимида 100 та эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди ҳамда муборак АРАФА куни ҳамда келаётган "ИЙД КУРБОН" хайит байрами муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва сектор котиблари томонидан ҳабар олдилар.
Жумладан карантин даврида касалликга чалинган беморлар ва профилактик мақсадларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва даволаш учун туман бюджетининг орттирилган маблағидан 100 млн сўм маблағ дори-дармон учун ажратиб берилди. 60 ёшдан ошган эҳтиёжманд оилалар вакилларига 60 минг сўмлик дори-дормонлар етказиб берилди.
Бундан ташқари туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 223 та, ҳомийлар томонидан 173 та жами туманда 386 нафар эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Туман бўйича эҳтиёжманд (камбағал) сифатида рўйхатга олинган 1844 та оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва ҳомийлик асосида 11 турдаги зарур озиқ-овқат ва дори-дармондан иборат моддий кўмак ажратиш жараёнлари маҳалла фуқорлар йиғинлари томонидан давом эттирилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар