Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани ҳокимининг 25 июндаги 3599 сонли қарори

Ғаллаорол тумани ҳокимининг 25 июндаги 3599 сонли қарори

25 июнь 2020 йил
39
0
Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан  фуқаро
Эргашев Дилшод Ўролбой ўғлига дехқон хўжалиги юритиш
учун ер майдони ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги “коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресерслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 4700-сонли қарори ва Ер кодекси 20,46,55-моддаларига мувофиқ, Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Эргашев Дилшод Ўролбой ўғлининг аризаси ҳамда туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг хулосасини инобатга олиб

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1.Туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2.Фуқаро Эргашев Дилшод Ўролбой ўғлига 9 (тўққиз) йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш учун Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман ҳокими захирасида бўлган 299ч–контурдаги жами 1,0 гектар сувли ер майдони истисно тарикасида дехқон хўжалиги юритиш учун вақтинча фойдаланишга ажратиб берилсин.
3.Фуқаро Эргашев Дилшод Ўролбой ўғлига:
-ажратилган ер майдонида бир ой муддат ичида агротехник тадбирларни олиб бориш;
-ажратилган ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш;
-ажратилган ер майдонида қурлиш ишларини олиб бормаслик;
-ажратилган ер майдонида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш;
-“Давлат хизматлари” марказидан дехқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, хужжатларини расмийлаштириш ва хисобга қўйиш;
-ажратилган ер майдонида атроф муҳит санитария-гигиена холатларининг бузилишига таъсир этувчи технологияларни қўлламаслик ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда барча коммуникация талабларига мувофиқ иш олиб бориш вазифалари юклатилсин.
4.Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А.Бегбўтаев)га:
- фуқаро Эргашев Дилшод Ўролбой ўғлига ер майдонини жойида ажратиб бериш вазифаси юклатилсин.
5.Фуқаро Эргашев Дилшод Ўролбой ўғлига ажратиб берилаётган ер майдонидан бегиланган мақсадларда фойдаланилмаганда, шунингдек қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига кўра ажратилган ер майдони ва ерга бўлган хуқуқ тегишли тартибда бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни туман хокими ўринбосари У.Умурзоқов зиммасига юклатилсин.

                             Туман ҳокими                                                                                              Ж.Оқбоев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар