Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани ҳокимининг 25 июндаги 3594 сонли қарори

Ғаллаорол тумани ҳокимининг 25 июндаги 3594 сонли қарори

25 июнь 2020 йил
34
0
Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан
фуқаро  Дўнгбоев Нуриддинга  дехқон  хўжалиги
юритиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги “коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресерслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 4700-сонли қарори ва Ер кодекси 20,46,55-моддаларига мувофиқ, Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Дўнгбоев Нуриддиннинг аризаси ҳамда туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг хулосасини инобатга олиб

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1.Туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2.Фуқаро Дўнгбоев Нуриддинга 9 (тўққиз) йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш учун Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман ҳокими захирасида бўлган 207ч–контурдаги жами 0,5 гектар лалми ер майдони истисно тарикасида дехқон хўжалиги юритиш учун вақтинча фойдаланишга ажратиб берилсин.
3.Фуқаро Дўнгбоев Нуриддинга:
-ажратилган ер майдонида бир ой муддат ичида агротехник тадбирларни олиб бориш;
-ажратилган ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш;
-ажратилган ер майдонида қурлиш ишларини олиб бормаслик;
-ажратилган ер майдонида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш;
-“Давлат хизматлари” марказидан дехқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, хужжатларини расмийлаштириш ва хисобга қўйиш;
-ажратилган ер майдонида атроф муҳит санитария-гигиена холатларининг бузилишига таъсир этувчи технологияларни қўлламаслик ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда барча коммуникация талабларига мувофиқ иш олиб бориш вазифалари юклатилсин.
4.Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А.Бегбўтаев)га:
- фуқаро Дўнгбоев Нуриддинга ер майдонини жойида ажратиб бериш вазифаси юклатилсин.
5.Фуқаро Дўнгбоев Нуриддинга ажратиб берилаётган ер майдонидан бегиланган мақсадларда фойдаланилмаганда, шунингдек қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига кўра ажратилган ер майдони ва ерга бўлган хуқуқ тегишли тартибда бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни туман хокими ўринбосари У.Умурзоқов зиммасига юклатилсин.


          Туман ҳокими                                                                                                  Ж.Оқбоев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар