Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани ҳокимининг 29 июлдаги 3839 сонли “XUSNORA BOTIR BOG'I” масъулияти чекланган жамиятига узумзор барпо этиш учун ер майдини ажратиш тўғрисидаги қарори

Ғаллаорол тумани ҳокимининг 29 июлдаги 3839 сонли “XUSNORA BOTIR BOG'I” масъулияти чекланган жамиятига узумзор барпо этиш учун ер майдини ажратиш тўғрисидаги қарори

29 июль 2020 йил
19
0

Булоқбоши   қишлоқ   фукаролар   йиғини 
худудларидaн    “XUSNORA  BOTIR  BOG'I” 
масъулияти чекланган жамиятига узумзор
барпо  этиш  учун  ер   майдини ажратиш
тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси» 6-моддаси, “XUSNORA BOTIR BOG'I”  масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Саидқуловнинг туман ҳокимлигида 2020 йил 4 июндаги № 1082/м-сон билан рўйхатга олинган аризаси ҳамда туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг хулосасини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2.“XUSNORA BOTIR BOG'I” масъулияти чекланган жамиятига Булоқбоши қишлоқ фукаролар йиғини ҳудудидан туман ҳокими захирасидаги 134ч,203ч-контурдан жами 16,0 гектар сувли ер майдонлари узумзор барпо этиш учун 30 (ўттиз) йил узоқ муддатли ижара усулида фойдаланишга ажратиб берилсин.
3.Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А.Бегбўтаев)га “XUSNORA BOTIR BOG'I” масъулияти чеклангам жамиятига узумзор барпо этиш учун ажратилган жами 16,0 гектар сувли ер майдони юзасидан белгиланган тартибда Ер ҳисоботига ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
4. “XUSNORA BOTIR BOG'I” масъулияти чекланган жамияти рахбари Б.Саидқулов зиммасига:
-ажратилган ер майдонларидан белгиланган мақсадда фойдаланиш;
-белгиланган тартибда ва муддатларда тегишли ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Умурзақов зиммасига юклатилсин.
6.Ушбу қарорнинг тасдиғи Жиззах вилоят ҳокимлигидан сўралсин.
             Туман ҳокими                                                                  Ж.Оқбоев
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар