Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » "Ёшлар веломарофони"га старт берилди!

"Ёшлар веломарофони"га старт берилди!

03 июнь 2021 йил
166
0

Бугун Ғаллаорол туман ҳокимлиги биноси олдида "Ёшлар веломарофони"га старт берилди! Марофонни туман ҳокими Ж.Оқбоев кириш сўзи билан очиб берди.

Туман ҳокими сўзида туманда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилгани, бу бўйича йиллик дастур қабул қилинганлиги, дастур доирасида Ёшлар ишлари туман бўлими ва туман "Баркамол авлод" болалар мактаби қошида "Ёш велосайёҳ" клуби фаолияти йўлга қўйиш учун маҳаллий бюджет ҳисбидан 20 млн сўм ажратилиб, 18 дона велосипедлар харид қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

Марофон иштирокчиларига омад тилади.

Веломарофон жуда кўтаринки руҳда ташкил этилди. 200 нафар ёшлар иштирок этган мазкур мусобақада 10-14 ёш тоифасида 56-мактаб ўқувчиси Абдуғаниев Жонибек Арслон ўғли, 15-19 ёш тоифасида 25-мактаб ўқувчиси  Жўрабоев Муҳиддин Баҳриддин ўғли, 20-30 ёш тоифасида "Баркамол авлод" болалар мактаби "Инглиз тили" тўгараги раҳбари Ҳайитбоев Алибек Нуриллоевич мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар  ёшлар куни байрам тадбирида тақдирланади.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар