Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » КУБОК ФИНАЛЧИСИ НОМИ МАЪЛУМ

КУБОК ФИНАЛЧИСИ НОМИ МАЪЛУМ

31 май 2021 йил
115
0

КУБОК ФИНАЛЧИСИ НОМИ МАЪЛУМ

 

“Спортни сев, спорт билан яша”, шиори остида ҳудудлардаги 29 та маҳаллалар жамоалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича старт олган вилоят Давлат ҳавфсизлик хизмати раҳбари кубоги баҳсларининг туман босқичи доирасида уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиблари аниқланди.

Ғаллаорол туман марказий ўйингохда ташкил этилган мусобақа қизғин ва курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Мусобақада “Бахт” ва “Лалмикор” ҳамда “Кўкгумбаз” жамоалари ёшлари ўзларининг истеъдод ва иқтидорларини намойиш этиб, кубокнинг асосий финал баҳсларида Ғаллаорол тумани номидан ким иштирок этишини ҳал қилиб олдилар.

Ўйин натижаларига кўра “Бахт” жамоаси ўйинчилари ғолиб бўлиб, йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа якунида вилоят Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари ва туман ҳокими Ж.Оқбоев, туман прокурори С.Раззаков, ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Наимов, туман Давлат солиқ бўлими бошлиғи Н.Мамаеввлар томонидан фаол иштирокчилар эсталик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар