Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Бизнинг мақсадимиз халққа ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш

Бизнинг мақсадимиз халққа ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш

29 май 2021 йил
102
0

Ғаллаорол тумани маданият маркази ҳамда Болалар ўсмирлар спорт мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни она ватанга муҳаббат, садоқат, фидоийлик ҳислатларини такомиллаштириб бериш йўналишида Ғаллаорол туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда “Бизнинг мақсадимиз халққа ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, шу билан бирга вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган ишлар мамлактимиз олдида турган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим вазифалари эканлигини нуронийларимиз алохида таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда Республикамизда кейинги 3-4 йилда амалга оширилаётган ислоҳатлар, бунёдкорлик ишларини акс эттирувчи видео ролик намойиш этилди.

 

Ватанни, ватанпарварликни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда меҳнат фаҳрийлари, туман ички ишлар ходимлари, зиёлилар ҳамда оммовий ахборот ходимлари иштирок этишди.  

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар