Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА КУРАШ БАЙРАМИ

УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА КУРАШ БАЙРАМИ

25 март 2021 йил
50
0

Дунёдаги ҳар бир миллат ва элат ўзининг миллий спортини жаҳонга олиб чиқиш ва энг нуфузли Олимпия ўйинлари дастурига киритишга интилади. 2020 йил 4 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида Кураш спорт турини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш вазифаси қўйилган.

 

Қарорга асосан курашни янада оммалаштириш ва тизимли ривожлантириш, Европа, Африка ва Панамерика қитъавий ўйинлари қаторига расман киритиш ва халқаро «GAISF — Global Association of International Sports Federations» ташкилотининг эътирофига сазовор бўлиш, 2028 йилгача Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритиш мақсадида жорий йилнинг 24-25 март кунлари Ғаллаорол тумани 2-сектор раҳбари, Кураш федерацияси раиси, туман прокурори Самандар Раззоқов бошчилигида Болалар спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида УЮШМАГАН ЁШЛАР ўртасида спортнинг Кураш тури бўйича Ғаллаорол туман "ПРОКУРОР КУБОГИ" бўлиб ўтмоқда.

Туманимиздаги спортсевар мухлисларни бугунги КУРАШ байрамига таклиф қилиб қоламиз.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар