Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ёшлар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ёшлар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди

13 март 2021 йил
64
0

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Жисмоноий тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги «Ёш қутқарувчи» кулубини тузиш ва ўқувчилар ўртасида «Ёш қутқарувчи» мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 5/54/7/8/16/5/62-сон қўшма қарорига асосан, Ғаллаорол туман ФВБ, Ғаллаорол туман ХТБ, Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ҳамкорлигида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.

 

“Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказишдан мақсад, умумтаълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида тахсил олаётган 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи ёшларни фавқулодда вазиятларда аҳолини қутқаришга, фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган кўникма ҳосил қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ёрдам бериш, уларда қутқарув воситалари ва анжомларини ишлата билиш кўникмаларини шакллантириш, ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини ошириш, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини ривожлантириш, фавқулодда вазиятларда, мураккаб шароитларда, қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда тўғри
ва аниқ ҳаракат қилишга қаратилган.

 

“Ёш қутқарувчи” мусобақасига 14 та терма жамоа жалб қилинди. Жамоалар ўртасида ўзларини билим савияси ва жанговар тайёргарликлари билан ажралиб турган 4-мактаб ўқувчилари 3-ўринни, 26-мактаб ўқувчилари 2-ўринни ва энг яхши натижаларга эришиб келаётган 44-мактаб ўқувчилари эса 1-ўринни қўлга киритди. Хар бир жамоаларга мусобақа ташкилотчилари томонидан эсталик совғалари ва дипломлар топширилди.

 

 Ғаллаорол туман Фавқулодда вазиятлар бўлими.
Ғаллаорол туман Халқ таълими бўлими.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар